«Сармишсой» ҳудудида олтин қазиб олинаётгани ростми?

    Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати "Сармишсой ва унинг ҳудуди билан боғлиқ етти минг йиллик тарих инсоният кўз олдида вайрон бўлиши мумукинми?" мазмунидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат берди.

    Маълумки, «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 майдаги «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган. Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокимининг 2009 йил 14 июлдаги тегишли қарори биноан туман кадастри томонидан 5000 га майдон музей-қўриқхона учун алоҳида белгилаб берилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2019 йилда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхона ҳудудидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда олтин изловчиларга ер ажратиб берилган ва қазишма ишлари олиб борилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 11-иловасига асосан ушбу музей-қўриқхонасининг қўриқланадиган теграларининг чегаралари қайта белгиланди.

    Ҳозирги вақтда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидан олтин қазиб олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиб бериш ҳолатлари мавжуд эмас.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates