Саудия Арабистонида Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ЙТҲга учраши юзасидан расмий ахборот берилди

    Воқеа-ҳодисалар 28 декабр 2022 2576

    «Мерcедес-Бенз» русумли автобус ҳайдовчиси «Жидда — Мадина» 160-магистрал йўлида ухлаб қолган.

    27 декабрь куни Саудия Арабистони вақти билан соат 09:15да «Ал-Афаж» транспорт компаниясига тегишли «Мерcедес-Бенз» русумли автобус ҳайдовчиси «Жидда — Мадина» 160-магистрал йўлида ухлаб қолиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    Натижада ушбу автобус ичида бўлган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчининг 10 нафари жароҳатланган.

    ЙТҲ оқибатида жабр кўрганларга Мадина шаҳри яқинидаги «Вади Ал-Фаръ» ва «Ал-Ҳимна» шифохоналарида тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Автобусдаги 40 нафар зиёратчи Мадина шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган.

    Ҳолат Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Ушбу мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамда тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Фуқаролар ҳолидан хабар олиб турилибди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates