Сайлов тизимлари халқаро фонди (IFES) юртимиздаги фаолиятини кенгайтиради

    Халқаро ҳамкорлик 4 октябр 2022 2169

    Бугун Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев Сайлов тизимлари халқаро фонди (IFES)нинг Европа ва Евроосиё ҳудудий офиси директори Аня Камберленд, Ўзбекистон бўйича директори Тамар Жвания ва эксперти Инна Товмасянлар билан учрашди.

    Ўзаро муҳокамаларда келгусида МСК ва IFES ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, МСК ходимларининг малакасини ошириш, келгусида сайлов жараёнларини умумеътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш бўйича келишувларни муҳокама қилишди.

    Аня Камберленд ўз навбатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаган ҳолда IFESнинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш борасида бир қатор лойиҳалар тайёрланаётганлигини маълум қилди.

    МСК Раиси З.Низамходжаев ҳам икки ташкилот ўртасида амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини, МСК доимо халқаро ташкилотлар билан очиқ мулоқот ўтказишга ва келгусида ўзаро манфаатли муносабатларни амалга оширилишига тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    Учрашувда МСК раис ўринбосари Б.Кучкаров ҳамда доимий асосда фаолият юритувчи МСК аъзоси Г.Рахимовалар иштирок этишди.