Сенат Раиси Бутунхитой аёллар федерацияси раиси билан учрашув ўтказди

    Аввалроқ Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Хитойга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

    Олий Мажлис Сенати Раиси расмий ташриф доирасида Бутунхитой аёллар федерацияси раиси Шен Исин хоним билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат аввалида икки мамлакатнинг тарихий дўстона муносабатлари ва йил сайин янги даражага кўтарилиб бораётган ўзаро ҳамкорлик алоқалари, давлатлар раҳбарлари ўртасида эришилган муҳим келишувларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

    Шунингдек, томонлар хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида, шу жумладан, иқтисодиётнинг барча соҳаларида, қолаверса, икки мамлакат дўстона алоқалари мустаҳкамланишида фаол иштирокини таъминлаш борасидаги ишларга эътибор қаратди.

    Бу борада фаол ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик дастурларини жорий этиш юзасидан фикр алмашилди.

    Шунингдек, Хитой билан соғлом она ва бола дастурларини давом эттириш ҳамда фаол аёлларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates