Сенат Раиси ЕИ вакиллари билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 19 апрел 2023 2147

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ҳамда Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Эймон Гилмор билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари, жумладан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Меҳмонларга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, меҳнат муносабатлари соҳасидаги жараёнлар, Олий Мажлис ва Ёшлар парламенти фаолияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

    Янги Ўзбекистон барпо этишда мамлакатда кечаётган муҳим сиёсий жараёнларда, хусусан, конституциявий ислоҳотларда, шунингдек, демократик янгиланиш ва ўзгаришларда парламентнинг ўрни алоҳида эътироф этилди.

    Сенат Раиси Ўзбекистон Европа иттифоқи билан асосий халқаро ҳамкор сифатида ўзаро манфаатли шерикликни изчил ривожлантиришдан, бунда ўзаро муносабатларнинг барча йўналишларини қамраб олиш учун биргаликда ҳаракат қилишдан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.

    Ўз навбатида Европа иттифоқи вакиллари Ўзбекистонда кейинги йилларда жамият ҳаётининг барча соҳаларида кечаётган ўзгаришларни, ислоҳотлар изчиллигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

    Мулоқот чоғида Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, уларнинг жамият ва оиладаги мавқеини мустаҳкамлаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates