Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичи икки давлатнинг салоҳиятини ифода этмаслигини, тадбиркорлар ўртасида қўшма бизнес лойиҳаларни фаоллаштириш лозимлигини таъкидладилар.
Мулоқот давомида фан, таълим, маданият йўналишларидаги ҳамкорлик, мамлакатларнинг туризм салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича амалий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқотни ўзаро ташрифлар орқали фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари тегишли қўмиталари ўртасида тажриба алмашиш ва яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида дипломат икки томонлама муносабатларни бундан кейин ҳам янада ривожлантириш учун бор имконият ва салоҳиятини ишга солишини билдириб ўтди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.