Сенатда Жаҳон банкининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 27 сентябр 2023 1269

    Жорий йил 26 сентябрда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоевнинг Жаҳон банки Бошқарув ва молиявий менежмент бўйича менежери Адриан Фоззард билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистонда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш ва Жаҳон банкининг давлат молиясини бошқариш соҳасидаги кўмаги, Давлат бюджетини маблағлари сарфланиши устидан ўрнатилган парламент назорати масалалари муҳокама этилди.

    Хусусан, А.Фоззардга республикамизда 2021 йилдан буён давом этаётган Ташаббусли бюджет, ушбу жараёнлардаги очиқлик ва шаффофлик таъминланаётгани, жамоатчилик назорати билан бир қаторда Сенат томонидан ҳам парламент назорати олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

    Шунингдек, учрашувда Сенат томонидан мақсадли бюджетлаштириш, бюджет жараёни ҳамда ҳар йилги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунни кўриб чиқиш ва муҳокама этиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

    Ўз навбатида, Жаҳон банки вакиллари Давлат бюджети очиқлиги борасида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, бу борада кўмаклашишга тайёр эканлигини ҳамда илғор тажрибага эга давлатларнинг малакали мутахассисларини жалб этишга кўмаклашишини билдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates