Сенатда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    2025 йил 2 июнда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Мальгинов билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Элчининг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятининг муваффақиятли ва самарали даври сарҳисоб қилинди. Унинг сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси қайд этилди.

    Парламентлараро, шу жумладан халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Россия Президентларининг сиёсий иродаси икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун асос сифатида ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шунингдек, икки томонлама мулоқотни фаоллаштиришда парламентларнинг аҳамияти ортиб бораётгани қайд этилди.

    Учрашув якуни бўйича томонлар икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates