Сенатда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори билан учрашув ўтказилди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

    Жилбер Унгбо ХМТнинг Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлигини юқори баҳолади ва мамлакатни ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайлангани билан табриклаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг кучли сиёсий иродаси ва истаги туфайли мамлакат улкан тараққиётга эришганини алоҳида эътироф этди.

    Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар натижалари дунёнинг кўп давлатлари учун намуна бўлиши таъкидланди.

    Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг 112-сессиясида белгиланган вазифалар ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда 2026–2030 йиллар учун Муносиб меҳнат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

    Суҳбат якунида меҳнат соҳасида гендер тафовутини камайтириш ва камситишга қарши курашиш, имконияти чекланган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, улар учун қулай ва муносиб шароитларни яратиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates