Сенатнинг аралашувидан сўнг Ўзбекистонга лифтларни олиб кириш муаммоси ҳал бўла бошлади

    Божхона омборларида 47 та корхона томонидан олиб келинган қиймати 9,5 млн доллар бўлган 332 та лифт ва эскалатор назоратда турганлиги аниқланганди.

    Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддаларини Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари божхона постларидаги ижроси ўрганиш жараёнида тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар аниқланган эди.

    Сенат аъзоларига «Тошкент-товар» ТИФ божхона постида бир неча тадбиркорлар мурожаат қилиб, «Саноат хавфсизлиги» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқариш жараёнига берилган 17 та мувофиқлик сертификатига асосан Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган лифт ва эскалаторлари божхона омборларида сақланаётганини ва сабабсиз олиб чиқиб кета олишмаётганлигини билдиришган.

    Сенат қўмитаси томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, «Саноат хавфсизлиги» давлат муассасаси республикада саноат маҳсулотини (лифт, эскалатор, газ баллон, иситиш қозонлари) сертификатлаштириш бўйича аккредитациядан ўтган ягона орган ҳисобланади.

    Бироқ «Саноат хавфсизлиги» давлат муассасаси аккредитациясининг амал қилиши тўхтатилганлиги сабабли ҳозирги кунда мувофиқликни баҳолаш учун фаолият юритаётган ва аккредитация қилинган сертификатлаш органи мавжуд эмас, бу эса тадбиркорларнинг сарсон бўлишига олиб келмоқда.

    Божхона омборларида 47 та корхона томонидан олиб келинган қиймати 9,5 млн доллар бўлган 332 та лифт ва эскалатор назоратда турганлиги аниқланганди.

    Шу муносабат билан, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов юқоридаги муаммоларни инобатга олган ҳолда ҳукуматга Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва 2024 йил 1 мартгача лифт товарлари хариди бўйича тузилган импорт шартномалар бўйича олдиндан тўлов қилинган лифтларни божхона омборларидан чиқариш бўйича қонуний қарор қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорларни ташвишга солаётган мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраб сенатор сўровини юборган эди.

    Вазирлар Маҳкамаси томонидан сенатор сўровига берилган жавобда сўнгги пайтларда мамлакатимизда лифтлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар содир бўлаётганлиги сабабли халқаро, хусусан, Европа тажрибасини ўрганган ҳолда лифтлар ва уларнинг мосламалари сифати ҳамда хавфсизлигига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказилаётгани маълум қилинди.

    Шунингдек, лифтларни текширувдан ўтказиш қамровини таъминлаш ва сифатли амалга ошириш мақсадида лифтларга техник хизмат кўрсатувчи ташкилотларни халқаро стандартларга асосан аккредитациядан ўтказиш тизимини яратиш каби бир қатор муҳим топшириқлар белгиланганлиги кўрсатиб ўтилган.

    Сенатор сўровидан сўнг Ўзбекистон аккредитация маркази қарорига асосан «Саноат хавфсизлиги» ДМ маҳсулотларни сертификатлаштириш органи номига расмийлаштирилган (ОЗАК.МС.0068) ва синов лабораторияси номига расмийлаштирилган (ОЗАК.СЛ.0248) аккредитация гувоҳномалари қайта тикланди ҳамда тадбиркорларга лифт, эскалатор ва траволатор учун белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатларини бериш жараёни қайта йўлга қўйилди.

    Бугунги кунгача 36 та тадбиркорлик субъектининг 150 та лифт ускунаси тегишли объектга олиб чиқиб кетилди.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates