Унда Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисини 2023-йил 24 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилганидек, видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги Конституциявий Қонун, “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”, “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида«ги қонунлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, навбатдаги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида бир қатор масалаларни ўзида акс этган шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги ва “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2022-йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида«ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш ва Сенат Кенгаши қарорларини тасдиқлаш масалалари ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олгани айтиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.