Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган фуқаро С.Ш. фуқаролар Ф.Н. ва Н.А.га танишлари ёрдамида 2 500 АҚШ доллари эвазига “CЕFR B1” сертификатларини олиб беришини айтиб, 1 500 АҚШ доллари ва 12,6 млн сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 221 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.