Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Корея полициясига таяниб хабар берди.
Унга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан тахминан соат 21:27 да Сеул мэрияси яқинидаги чорраҳада содир бўлди. Кекса эркак бошқарувидаги автомобиль светофорнинг яшил чироғи ёнишини кутаётган пиёдаларга бориб урилди. Қайд этилишича, у мазкур ҳодисадан олдин иккита автомашина билан ҳам тўқнашган.
Воқеа жойида қўлга олинган ҳайдовчи автомашина тезлигини назорат қила олмаганини айтди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tass.ru.