Шабнамнинг хулосаси: "Зилзиладан сўнг уйлар мустаҳкам қурилганига шубҳам йўқ, чунки бу ҳодиса барчага дарс бўлди"

    Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Шимолий Кипр давлатларида фаолият юритувчи ОАВ вакиллари учун Туркияга ташкил этилган медиа турнинг иккинчи манзили Адияман вилояти бўлди.

    Дастлаб вилоят раҳбари Осман Варал журналистлар билан мулоқот қилди. Тақдимот тарзида ташкил этилган мазкур мулоқотда зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда уй-жойларни тиклаш, мактаблар, спорт майдончалари ва давлат идоралари биноларини реконструкция қилиш, аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Сўнг журналистлар Адияман марказидан 37 километр узоқликда жойлашган Оқпинар қишлоғида бўлди. Бу ерда зилзиладан жабр кўрган аҳоли вакиллари учун қурилган, кўчиб ўтишга тайёр қилиб қўйилган, барча қулайликларга эга хонадонларни кўздан кечирди. Ихчам уйлар 125 метр квадрат метрдан иборат бўлиб, барча шароитлар яратилган. Аввало оилаларни бошпана билан таъминлаш асосий вазифа сифатида белгиланган, келгусида бу ерда мактаб, боғча, поликлиника ва савдо объектлари қурилиши белгиланган.

    Таъкидланишича, зилзиладан жабр кўрган, бошпанасидан айрилган, бироқ ўзи уй тиклашни истаган оилаларга икки йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга кредит ажратилади. Муҳими, бу маблағ мутлақ фоизсиз.

    - Исмим Шабнам. Лицей битирувчисиман. Зилзила манзараси ҳали ҳануз кўз олдимда. Яқинларимни, энг яқин дўстларимни йўқотдим. Бироқ вақт ўтяпти. Яшашга мажбурмиз. ТОКИ томонидан барпо этилган хонадонлардан бири бизга тақдим этилди. Айни пайтда дадам билан шу уйни кўришга келдик, — дейди янги уй соҳибаларидан бири.

    Пресс-тур давом этмоқда.

    Башорат Отажонова

    Туркия-ADIYAMAN

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates