Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти

    Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти деб эълон қилинган эди.

    Шу муносабат билан жорий йил 25-26 апрель кунлари бир қатор халқаро тадбирлар бўлиб ўтади.

    Нуфузли тадбирда ИҲТ котибияти раҳбарияти, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм идоралари раҳбарлари ва мутасаддилари, фахрий меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этадилар.

    Форум доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси расмийлари иштирокида икки ва кўп томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

    Унда соҳани ривожлантириш йўлида ўзаро тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини муҳокама қилиш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда имкониятларни ишга солиш, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш ва соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиш борасидаги чора-тадбирларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кутиляпти.

    Мазкур тадбирда доирасида ИҲТга аъзо давлатлар фольклор жамоалари иштирокида «International folk» фестивали, ёш дизайнерлар ўртасида «Modest fashion show» танлови, машҳур ошпазлар иштирокида «Шаҳрисабз пазандачилик беллашуви», «Халқаро этноспорт ўйинлари» фестивали ҳамда хорижлик ва маҳаллий етакчи рассомлар иштирокида «пленар» натижаларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади.

    Тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратиш билан биргаликда мамлакатнинг туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Шаҳрисабз шаҳрининг бой тарихи ва маданий меросини инобатга олган ҳолда 2022 йил 13 декабрда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг IV йиғилишида Шаҳрисабз шаҳрига 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти мақоми берилиши маълум қилинган эди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Туризм қўмитаси томонидан ташкиллаштириляпти.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates