Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди

    Мамлакатимизда 23 август 2021 2151

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда бу ҳақда маълум қилди.

    Бугун Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

    Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш

    Олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

    Тошкент шаҳрида атроф-муҳит муҳофазасина оид амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишув;

    Янги хорижий элчиларга жума куни ишонч ёрлиқлари топшириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

    Шунингдек, брифинг аввалида ўтган ҳафтада "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп этилган Президент интервьюси, давлат раҳбарининг Германия раҳбарияти (Штайнмайер, Меркель билан) билан телефон мулоқоти, ҳафта давомида имзоланган ҳужжатлар ва 20 август куни илк марта ўтказилган тадбиркорлар билан мулоқот ҳақида қўшимча ахборотлар берилди.

    Бугун Президент матбуот хизмати томонидан тайёрланган "Махсус ракурс" лойиҳасида очиқ мулоқотнинг парда ортидаги воқеалари билан танишиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates