Шерзод Асадов “Олтин қалам” танловининг тақдирлаш маросимида қатнашди

    Мамлакатимизда 27 июн 2025 1295

    “Ўзбекистон“ анжуманлар саройида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ҳамда “Олтин қалам” XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

    Президентимизнинг кечаги фармони билан бир гуруҳ ҳамкасбларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланди. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ушбу мукофотларни ўз соҳибларига топширди.

    Шунингдек, тадбирда “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндорлари эълон қилинди, ғолиб оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар мукофотланди. Бош мукофотга “Гулхан“ журнали таҳририяти сазовор бўлди.

    Юксак мукофотлар ва касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар, — деб ёзади Президент матбуот котиби ўзининг Телеграм каналида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates