Шерзод Асадов БМТ матбуот котиби билан учрашди

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котибининг ёрдамчиси – БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик билан учрашди.

    Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган. Хусусан, қўшма тадбирлар ва олий даражадаги ташрифларни ёритиш жараёнида Ўзбекистон ва БМТ ахборот хизматлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани, ўзаро қўллаб-қувватлаш анъанага айлангани таъкидланган.

    Шунингдек, учрашувда журналистлар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг малакасини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинган. Бу борада БМТнинг турли тузилма ва институтлари имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги қайд этилган.

    Шерзод Асадов Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари БМТ ташаббусларини кенг ёритишда фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates