Шерзод Асадов Россия Президенти матбуот котиби билан учрашди

    Шу йилнинг 28 май куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи доирасида Россия Федерацияси Президенти Администрацияси Раҳбарининг ўринбосари — Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков билан учрашди.

    Учрашувда ахборот соҳасидаги ҳамкорлик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Давлатларимиз раҳбарларининг матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, профессионал тажриба ва стратегик коммуникацияларга доир ёндашувлар алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тез ўзгарувчан медиа муҳит ва рақамли платформалар аҳамияти ортиб бораётган шароитда ходимларнинг малакасини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

    Шунингдек, келгусидаги айрим режалар, шу жумладан ахборот сиёсати ва икки томонлама кун тартибини медиа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалалари кўриб чиқилди. Очиқ мулоқот, профессионал ҳамкорлик ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга интилиш муштарак экани тасдиқланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates