Тошкент ҳокими мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар эришилган стратегик ҳамкорлик асосида ривожланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, кўп йиллик дўстлик ва қардошлик ришталарига асосланган ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Муса Жаманбаев сўнгги йилларда Ўзбекистонда халқ фаровонлиги ва барқарор тараққиёт йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Тошкентдаги замонавий қурилишлар, аҳолининг турмуш даражаси, шунингдек, сайёҳларнинг маданий ҳордиқ чиқариши ва дам олиши учун яратилган имконият ва шароитлар юқори суръатларда ўсиб боряпти.
Тошкент ва Бишкек ҳамда Ўш шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш муҳимлигини айтиб, мамлакатларимиз шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, ижтимоий, инвестициявий ва бошқа лойиҳаларни фаоллаштириш, шунингдек, ўзаро манфаатли шаҳар делегациялари ташрифларини амалга ошириш таклифини билдирди.
Шавкат Умурзаков Қирғизистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун муҳим эканини таъкидлаб, барча йўналишларда биргаликда ишлаш, мавжуд муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Томонлар энг самарали ечимларга эришиш учун амалий мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.