ШҲТ Самарқанд саммити Франция оммавий ахборот воситалари диққат марказида

    Франциянинг «Club Mediapart» онлайн-газетаси саҳифасида «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: янги «Самарқанд руҳи» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Унда жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтгани, у бир неча йил ичида Осиёда турли йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун муҳим платформага айлангани алоҳида қайд этилган.

    Мақолада таъкидланганидек, ШҲТ, биринчи навбатда, сиёсий ва иқтисодий характерга эга, у аста-секин кенгайиб борди ва 2016 йилда унга Ҳиндистон ва Покистон, 2022 йили эса Эрон қўшилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Club Mediapart» онлайн-газетасида Ўзбекистоннинг бу йилги ШҲТ доирасидаги саъй-ҳаракатлари минтақада, шунингдек, дунёда тобора фаоллашиб бораётган ташқи сиёсатига мос бўлганлиги таъкидланади. Шунингдек, ШҲТдаги фаолияти орқали мамлакатнинг таъсири бир қатор халқаро ташкилотларда ва халқаро интеграция жараёнлари доирасида ҳам юксалганлиги ҳам таъкидланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates