Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Yonhap агентлиги хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 09:00 га келиб ҳавода ҳаво шарлари йўқ эди. Уларнинг 100 га яқини Сеул ва шимолий Кёнгидо вилоятининг шимолий қисмига тушиб кетган. Уларда заҳарли моддалар йўқ, деган хулосага келди мутахассислар. Жанубий Корея ҳарбийлари исталган вақтда чегарада овоз кучайтиргичларни ишга туширишга тайёрлигини билдирди.
Қайд этилишича, бу ўтган ой охиридан буён бешинчи шундай аксия ҳисобланади. Сеул маълумотларига кўра, Шимолий Корея 28 майдан буён 2000 га яқин ҳаво шарларини учирди. Пхеньян ўз ҳудудларига ташвиқот варақалари ташлаб қўйилишини жавобсиз қолдирмасликлари ҳақида огоҳлантирди. Жанубий кореялик фаоллар 20 июнь куни КХДРга варақалар солинган шарларни жўнатди. Эртаси куни КХДР етакчисининг синглиси Ким Ё Чжон халқ республикаси ўз сўзида туриш ниятида эканлигини ва жавоб чораларини кўришини айтди, деб хабар беради tass.ru.