Шимолий Осетияда Су-34 самолёти ҳалокатга учради

    Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти Шимолий Осетия тоғларида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

    “Шимолий Осетия-Алания Республикасида, тоғли ҳудудда, Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти режалаштирилган ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради. Самолёт кимсасиз ҳудудга қулаб тушган. Ер юзида ҳеч қандай талафот йўқ. Экипаж ҳалок бўлди”, дейилади вазирлик хабарида.

    Самолёт ҳалокатининг дастлабки сабаби техник носозликдир, деб хабар беради tass.ru.

    Аэрокосмик кучлар комиссияси самолёт ҳалокатга учраган жойга учиб кетди”, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.

    Республика оператив хизматларининг маълум қилишича, бортда икки нафар экипаж аъзоси бўлган, самолёт Алагир тумани тоғларига қулаб тушган.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates