Самарқандлик мактаб ўқувчилари нуфузли «Young Scholars Award» мукофотини қўлга киритишди

    Кейинги авлод 11 март 2024 5571

    Самарқандлик иқтидорли икки мактаб ўқувчилари - Зафар Нурмамадов ва Асадбек Олтиновлар бош қароргоҳи Перу пойтахти Лима шаҳрида жойлашган La Colegios Cruz Saco халқаро илмий изланиш ташкилотининг «Young Scholars Award» мукофотини қўлга киритишди.

    15 ёшли Зафар Нурмамадов Самарқанд шаҳар 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси бўлса, Асадбек Олтинов ҳали 48 сонли мактабнинг 9-синфида ўқийди. Ушбу мукофот уларнинг илмий изланишдаги улкан ютуқларини эътироф этиш билан бир қаторда, уларнинг меҳнатсеварлиги ва фанга бағишланганлигидан далолат беради.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг натижасини бермоқда. Айниқса, сўнгги 8 йил ичида мактабларда бир нечта фанларни бирлаштирган ягона «Science» дастурини ривожлантиришга алоҳида эътиборли. Натижада, мактаб ўқувчилари ҳам табиий ҳам аниқ фанлар ва уларнинг аосларини яхшироқ тушуниш имкониятига эга бўлдилар Илмий тўгараклар ва дастурлар каби ташаббуслар ҳамфикр ўқувчиларни бир-бирига яқинлаштиришга ёрдам беради ва билим ва ғоялар алмашиш учун платформа яратади.

    La Colegios Cruz Saco халқаро илмий изланиш ташкилоти – бу фан ва технологиялар соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган халқаро таълим ташкилоти бўлиб, у турли мамлакатларда фаолият юритиб, табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганишга ҳамда талабалар ўртасида тадқиқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни таклиф этади. Уларнинг эътирофига сазовор бўлган тадқиқот «Уч хил бошқарув шаклига эга ташкилотлар (Тил мактаби, ИТ ташкилоти ва шифохона) даги бошқарув тизимларини дифференциал таҳлил қилиш» мавзусида ёзилган. Ўзининг чуқур назарий-илмий таҳлили билан ажралиб турган тадқиқот долзарб эканлиги туфайли ҳам юксак мукофот билан эътироф этилди.

    Ўқувчиларга «Young Scholars Award» Мукофотини олишда амалий кўмаклашган, уларнинг илмий раҳбари, ҳозирги кунда АҚШнинг Сан-Диего Университетида мустақил изланувчилик қилаётган Солиев Мухаммадхон қуйидаги фикрларни билдирди: «Бу мувоффақият ёш истеъдодларни илмий фаолиятларида устозлик қилиш ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини кўрсатади. Мукофот уларнинг машаққатли меҳнати ва илмий ҳамжамиятга қўшган ҳиссасини эътироф этади».

    Асадбек Олтинов ва Зафар Нурмамадов томонидан мазкур мукофотни қўлга киритиши бошқа мактаб ўқувчилари ва ёш тадқиқотчилар учун илҳомлантирувчи намуна бўлиб, меҳнатсеварлик, илм-фанга бўлган иштиёқ ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш халқаро миқёсда катта ютуқларга ва эътирофга олиб келиши мумкинлигини тасдиқлайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates