Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Шольцнинг таъкидлашича, бу қарор “узоқ вақтдан бери тайёрланган” ва “хавфсизлик сиёсати билан шуғулланадиган ҳар бир киши учун ажабланарли эмас”.
Унинг сўзларига кўра, қарор Германия ҳукуматининг хавфсизлик стратегиясига тўлиқ мос келади.
Вашингтонда бўлиб ўтган НАТО саммити чоғида АҚШ ва Германия НАТО бўйича шерикларини ҳимоя қилиш мақсадида Германияда Tomahawk ракеталарини жойлаштиришга келишиб олгани маълум бўлди. Бу қанотли ракеталар 2500 километргача масофага учиши мумкин ва ундан ердаги нишонларни йўқ қилишда фойдаланилади, деб хабар беради korrespondent.net.