Сиань – Тошкент – Сиань йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилди

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, шу йилнинг 16 июль куни соат 14:50 да авиакомпаниянинг биринчи рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

    Хитойнинг "China Eastern Airlines" авиакомпанияси илк бор Сиань–Тошкент–Сиань йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, шу йилнинг 16 июль куни соат 14:50 да авиакомпаниянинг биринчи рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

    Мазкур йўналишда авиакомпания ҳафтасига уч марта – душанба, чоршанба ва жума кунлари "Airbus А320" самолётларида парвозларни амалга оширади.

    Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 46 та мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.

    Жорий йил август ойи охиригача яна 11 та рейс қўшилиши, йил якунига қадар ҳафталик авиақатновлар сони 60 тага етказилиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates