Silk Avia ўзининг ўқув марказини яратади

    Ўзбекистоннинг биринчи минтақавий авиакомпанияси Silk Avia ва АТR консерни Parij-Le-Burje халқаро авиакосмик кўргазма доирасида бир қатор масалалар бўйича келишувга эришди.

    Хусусан, компаниялар Ўзбекистонда ўқув маркази ташкил этиш ва АТR самолётларига асосий техник хизмат кўрсатиш масаласини ўрганишга киришди. Томонлар, шунингдек, Silk Avia паркини яна учта ATR72-600 ва иккита кичикроқ (50 нафар йўловчига мўлжалланган) ATR42-600 самолётлари билан тўлдиришга келишиб олдилар.

    Бундан ташқари, Париж авиакўргазмаси доирасида авиакомпания Nordic Aviation Capital (Ирландия) лизинг компанияси билан иккита ATR72-600 самолётини оператив лизингга олиш бўйича шартнома имзолади. Самолётлар Тошкентга Тулузадаги (Франция) АТR заводидан 2023 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида етиб келиши кутилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Silk Avia 25 апрель куни Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам рейсларни йўлга қўйган ва биринчи ойда 12 мингга яқин йўловчини ташиган эди. Ҳозирда авиакомпания учта АТR72-600 самолётидан фойдаланмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates