Сирдарё вилоятида маданият ва санъат соҳасидаги бир қатор раҳбарлар ишдан олинди

    Маданият 17 август 2021 1474

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг буйруғига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳ Республикабўйлаб тизим ташкилотлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил этишда давом этмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг 9-11 август кунлари Сирдарё вилояти тизим ташкилотлари фаолияти ўрганилди.

    Ўрганиш ва таҳлил натижаси муҳокамаси юзасидан Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов (ZOOM платформаси орқали онлайн иштирок этди), вазирликнинг ижро аппарати раҳбари Жамолиддин Узоқов, ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда маданият бўлимлари, маданият марказлари, таълим муассасалари, театрлар, концерт-томоша фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ижро интизоми билан ишлашда хато ва камчиликларга йўл қўйган ташкилотлар фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

    Натижада, вилоятдаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, 5-, 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосарига, интизомий чора — “ҳайфсан” эълон қилиниб, бошқарманинг кадрлар бўйича бош мутахассиси огоҳлантирилди.

    Бундан ташқари, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими раҳбари, Вилоят мусиқали драма театрининг кадрлар бўйича бош мутахассиси ўз лавозимидан озод этилиб, театрнинг бош администраторининг ишда қолиш ёки қолмаслик масаласини қайта кўриб чиқиш белгилаб қўйилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates