“Сирдарё—Бахт” айланма йўли қурилади

    Транспорт 9 январ 2024 1695

    Автомобиль йўллари қўмитасида Саудия Арабистонининг “AL BAWANI” йирик қурилиш компанияси ҳамда “SAJCO” компанияси раҳбарларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқот давомида “Тошкент—Термиз” йўналишидаги М39 автомобиль йўлининг умумий узунлиги 38 км бўлган “Сирдарё—Бахт” айланма йўлини қуриш бўйича музокаралар олиб борилди.

    Бунда ҳар икки томон ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ўз таклиф ва фикрларини ўртага ташлади.

    Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий инфратузилмани ўрганиш ниҳоятда муҳим. Шу боис хорижий ҳамкорларга Сирдарё вилоятига бориб, қуриладиган объект билан танишиш таклифи илгари сурилди. Йўлнинг неча тасмали бўлиши ҳамда тезлик миқдорини белгилашда бу муҳим омил.

    Маълумот учун: йўл қурилиши соҳасида фаолият олиб борувчи ҳар иккала компания молия, йўл қурилишини лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, сув тўғонлари, касалхона ва аэропорт қурилиши каби яна бир қанча йўналишлар бўйича йирик Халқаро лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.

    “AL BAWANI” йирик қурилиш компанияси 1991 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади, 250 дан ортиқ йирик лойиҳаларни амалга оширган, 10 мингдан ортиқ ишчиси бор, деб хабар беради Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates