Сирдарёда ўқитувчи 1-синф ўқувчисининг қўлига игна санчгани ўз тасдиғини топмади

    Сирдарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сирдарёда ваҳший метод – 7 ёш ўқувчиларга игна тиқиб ўқитиш» номи остидаги хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Билдирилишича, Андижон вилояти Андижон туманида доимий рўйхатда турувчи Э. Ғ. 102-қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг 1е-синфида ўқийдиган қизи Ғ.О.нинг қўлига ўқитувчиси Гўзал Абдуллаева игна тиққани ва уни ҳожатхонага чиқармасдан тазйиқ ўтказгани хусусида маълум қилган.

    Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилгани айтилди.

    "Суриштирув давомида мутахассислар томонидан ушбу мактабнинг 1-е синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди. Унда иштирок этган 28 нафар ўқувчи ўқитувчиси томонидан ҳеч қанақа қўполлик қилмагани, Ғ.О. уришмагани, унга игна тиқмаганини билдирган. Суриштирув давомида юқоридаги ҳолат тасдиғини топмаган. Ота оналар томонидан эса ўқитувчи ижобий тавсифланган", дейилади хабарда.

    Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ғ.О.га Суд тиббий экспертизасига олган тан жароҳати юзасидан экспертиза тайинланган. Суриштирув ишлари давом этмоқда

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates