Сирдарёда янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди

    Энергетика 21 ноябр 2022 1500

    Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан қурилган, қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси 20 ноябрда соат 10:22да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

    Мазкур электр станция йилига 1,7 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

    Станцияда ўрнатилган қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 150 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ билан қўшимча 685 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

    Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 700 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 мартда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates