Сирдарёлик қиз 23 ёшида «метрика»ли бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 24 июн 2021 1175

    Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тумани «Адолат» маҳалласида 23 ёшли Гулруҳ исмли қиз бугун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олди.

    Тарих учун 23 йил унчалик катта муддат бўлмаслиги мумкин. Аммо, инсон ҳаётида бу давр катта аҳамият касб этиши шубҳасиз. Сирдарё тумани «Адолат» маҳалласида яшовчи Абдуғани ака хонадонида 23 йил илгари қизалоқ дунёга келди. Унга яхши ният билан Гулруҳ дея исм беришди. Аммо, ота-она кундалик ташвишлар билан ўралашиб, фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олишга эътиборсизлик қилди. Вояга етган Гулруҳ паспорт олишда ҳам қийинчиликларга дуч келди.

    — Бола туғилганини расман тасдиқловчи ҳужжат, яъни «туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома» ФҲДЁ бўлими томонидан ёзилади. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, ота-она ўз вақтида ФҲДЁ органига мурожаат этиши керак, — дейди Сирдарё туман 2-сон ФҲДЁ бўлими инспектори Мамлакат Каримова. – Аммо, эътиборсизлик сабаб туғилганлик ҳолати орадан 23 йил ўтиб расмийлаштирилди.

    Бугун Гулруҳ Аучинованинг қувончи чексиз, 23 ёшида «метрика»ли бўлди, энди фуқаролик паспортини олади.

    ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси

    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates