Сирли Амударё хазинаси ҳақида биласизми?

    Биласизми? 14 апрел 2023 4514

    1880 йил май ойида Афғонистоннинг жанубида Кобулдан уч кунлик йўлда Бухоро савдогарлари карвонига қароқчилар ҳужум қилади.

    Бухороликлар Пешовар (Покистон)га кетишаётганди. Бухоролик савдогарлардан бири қароқчилардан қочиб, кеч соат 9 да капитан Ф. Бертон ҳарбий постини оёққа турғизади. Ф. Бертон шу туманнинг ҳарбий-сиёсий ноиби эди.

    Бертон икки ёрдамчиси билан қароқчилар изига тушади. У қароқчилар қаршисидан чиқиб қолганда улар ўлжани бўлишаётганди. Ғорда тўсатдан пайдо бўлган зобитга қароқчилар қаршилик кўрсатмайди. Бертон тонг отгунча қўлга олинган молларни ғорда қўриқлаб чиқади.

    1905 йилда Британия музейи хазиначиси О. Дальтон бу хазина тўғрисида «Окс хазинаси» деган китоб ёзди. Савдогарларга кўра бу олтин буюмлар 1877 йили Қўбодиён водийсидан – Қадимги Бақтрия заминидан топилган. Фанда улар «Окс хазинаси» номи билан машҳур.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates