“SOCAR” компанияси билан аҳдлашув баённомаси имзоланди

    Саноат 1 июн 2023 1401

    Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси Боку энергия ҳафталиги доирасида ўтказилаётган кўргазма ва конференцияда иштирок этяпти.

    Форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Озарбайжон Республикаси “SOCAR” Давлат нефть ва газ компанияси президенти Ровшан Наджаф билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар чоғида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

    Хусусан, нефть ва газни ҳамкорликда излаш ва қазиб олиш, турли йўналишларда фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида доимий тажриба алмашиш ва малакасини ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

    “SOCAR” компанияси мутахассисларининг юқори тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Озарбайжон томонига “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг сейсмик қидирув ишлари ва бурғилаш қурилмаларини назорат қилишда иштирок этиш таклиф этилди.

    Суҳбат чоғида савдо операцияларини биргаликда ташкил этиш тўғрисидаги лойиҳани амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунида томонлар савдо бўйича қўшма корхона ташкил этишни назарда тутувчи аҳдлашув баённомасини имзоладилар, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, “Kaspiy нефть ва gazi – Caspian Oil & Gas 2023» халқаро кўргазма ва конференцияси нефть-газ ва энергетика соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берувчи платформа ҳисобланади.

    Ушбу нуфузли тадбирда“Ўзбекнефтгаз” АЖ узоқ йиллик ҳамкори “SOCAR” компаниясининг таклифига биноан ўз стенди билан иштирок этяпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates