Боиси, унинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фидокорона хизматларини Судьялар Олий кенгаши алоҳида эътироф этиб, "Ибратли судья" мукофотига лойиқ кўрди.
Шу муносабат билан Судьялар Олий кенгаши томонидан ўтказилган тақдирлаш маросими барча ҳудудларга видеоконференцалоқа тарзида уланиб, тизим фидойиларига мукофотлар тантанали равишда топширилди. Тадбирда вилоят суди раиси Алишер Усмонов давлатимиз раҳбари фармонига асосан таъсис этилган мазкур мукофот адолат ва ҳақиқат йўлида фаолият юритаётган судьяларга юксак рағбат ва масъулият эканлигини таъкидлади.
Судьялар Олий кенгаши қарорига мувофиқ, судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига тайинланган фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг раиси Тожиддин Мадраҳимов, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси Бахтиёр Обидов, янги лавозимга қўйилган судьялар Абдурасул Муҳиддинов, Бахтиёр Олимжоновнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилашди.
Таклиф қилинган судьяларнинг ота-оналари, оила аъзоларига вилоят суди раиси самимий миннатдорлик билдирди. Сўз олган судьялар ҳам эътибордан хурсандликларини айтиб, қонун устуворлиги ва холисликни таъминлашга, инсонларнинг суд идораларига ишончини янада мустаҳкамлашга сидқидилдан интилишга ваъда беришди.