Аризада уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган “SOKOF” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган салқин ишимлик суви маҳсулотига ўхшаш бўлган “SOKO” салқин ишимлик сувини ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузмасдан, розилик олмасдан ноқонуний равишда фойдаланилаётганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўришни сўраган.
Дарҳақиқат, “SOKOF” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган салқин ишимлик сувлари товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг 32-синфига мувофиқ “SMILE LUX” МЧЖ ҳуқуқ эгаси ҳисобланади.
Фарғона вилоятида жойлашган “W.H.M” МЧЖ раҳбари “А.К” томонидан ишлаб чиқарилган “SOKO” номли сувнинг сув идиши дизайнида фойдаланилган тасвирлар ташқи кўриниши, сўзи фонетик ҳамда график жиҳатдан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган контрафакт маҳсулотлари ишлаб чиқарганлик факти тасдиқланиб, унга нисбатан МЖтК нинг 177-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Суд МЧЖ раҳбари “А.К”ни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.
Шундай экан тадбиркорлардан ўз брендларини яратишни ёки ўзгалар товар белгисидан шартнома асосида фойдаланишларини сўраб қоламиз, дейилади Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаментининг расмий телеграм саҳифасида.