“McDonaldʼs” ёки “Wac donaldʼs” ?

    Фикр 23 ноябр 2023 1406

    Тадбиркорларга ўзганинг товар белгисидан фойдаланиш эмас, ўз товар белгисини яратишни тавсия этамиз.

    АҚШнинг McDonaldʼs фастфуд ресторанлар тармоғини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Ҳатто унинг хизматларидан фойдаланишни жуда севамиз. Аслида гап бу ҳақида кетмаяпти.

    Ижтимоий тармоқларда АҚШнинг McDonaldʼs фастфуд ресторанлар тармоғи товар белгисига ўхшаш бўлган “Wac donaldʼs” товар белгисидан фойдаланган ҳолда фастфуд ресторанлари очилганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу қонунан тўғрими?

    АҚШнинг McDonaldʼs корпорацияси “McDonaldʼs” товар белгисига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муҳофазаси учун (MGU 9501492, MGU 9501495, MGU 20141287 ҳамда MGU 20141289-сонли) гувоҳномалар олган.

    Ушбу ҳолатларни ўрганиш доирасида белгиланган тартибда “WAC DONALDS” МЧЖда интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилди.

    Текширув натижасига кўра, “WAC DONALDS” МЧЖ томонидан АҚШнинг McDonaldʼs корпорациясига тегишли бўлган “McDonaldʼs” товар белгисига ўхшаш бўлган “Wac donaldʼs” товар белгисидан фастфуд ресторанлари пештоқида, ички дизайн безакларида, фастфуд таомларини қадоқларида ҳамда ижтимоий тармоқларда фойдаланганлиги маълум бўлди.

    Текширув якуни бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу жамиятга қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

    Натижада, “McDonaldʼs” товар белгисига ўхшаш бўлган “Wac donaldʼs” товар белгисидан ресторан фаолиятида фойдаланиш тўхтатилди.

    Бизнингча, бу тадбиркорлик субъекти вакиллари мамлакатимизда жаҳон стандартларига ҳамоҳанг равишда интеллектуал мулк ҳуқуқлари тўлиқ ҳимояланганлигидан бехабар бўлган. Уларга бу борада ҳуқуқий тушунчалар берилди ва профилактик тадбирлар ўтказилди. Қонуний хақ-ҳуқуқлари, тадбиркорлик ва бренд яратишда нималар мумкину, нималар мумкин эмаслиги тушунтирилди.

    Фикримиз сўнгида мақола бошидаги фикримизга қайтамиз.

    Тадбиркорларга ўзганинг товар белгисидан фойдаланиш эмас,ўз товар белгисини яратишни тавсия этамиз. Зеро, қонунчиликни тўлақонли билиш бу – кенг имкониятлар дегани.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates