Солиқ инспектори, мактаб директори ва бош ҳисобчи пора билан қўлга тушди

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    ДХХ матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Ижобий натижалар кузатилмоқда — халқаро рейтингларда ҳам Ўзбекистоннинг ўрни тобора яхшиланмоқда. Бироқ тараққиёт кушандаси бўлган бу иллатга қарши курашда ҳушёрликни бир зумга ҳам йўқотмаслик зарур.

    Хусусан, Тошкент вилоятида Солиқ бошқармаси катта инспектори Ангрен шаҳридаги фермер хўжалигидан 5 минг доллар пора талаб қилган. У текширувни ижобий ҳал қилиб бериш ва 1 йил давомида солиқ органлари томонидан текширув ўтказмасликни ваъда қилган.

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор пора олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдеки, Навоий вилоятида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда бош ҳисобчиси мураббийдан хизмат сафари пулидан “улуш” талаб қилган.

    Жами 40,7 млн сўмлик хизмат сафари пулидан 40 фоизини, яъни 16 млн сўм атрофидаги қисмини талаб қилишган.

    Бош ҳисобчи мураббийнинг карта ҳисобига 10 млн сўм ўтказиб, шундан 3 млн сўмни пора сифатида олган вақтда ушланган.

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates