Солиқ ва божхона имтиёзларидан энг кўп фойдаланган ташкилотлар маълум қилинди

    Молия 7 сентябр 2024 288

    Қатор ташкилотларнинг 2023 йилда солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланганлиги ҳолатлари таҳлил қилинди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, мазкур рўйхат Солиқ ва Божхона қўмиталари томонидан очиқ эълон қилинган маълумотлар асосида тузилган.

    Хусусан, божхона имтиёзларидан (божхони йиғими, божи, акциз ва қўшилга қиймат солиғи) 2023 йил давомида 19 093 та корхона фойдаланган бўлиб, қўлланилган жами имтиёз суммаси 57 379 млрд сўмни ташкил этади.

    Шу жумладан, давлат аҳамиятига молик лойиҳалар бўйича қўлланилган божхона имтиёзлари 10 391,5 млрд сўмни, чет эл ваколатхоналари ва персоналлари томонидан фойдаланилган имтиёзлар 161,7 млрд сўмни ташкил этган.

    Энг кўп божхона имтиёзидан фойдаланган ташкилотлар «бешталиги» эса қўйидагича:

    1. «Uzbekistan Airways» АЖ — 1 млрд 349 млн сўм;
    2. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ — 1 млрд 112,9 млн сўм;
    3. «Ҳамкорбанк» АТБ — 984 млн сўм;
    4. «UzGasTrade» АЖ — 886,3 млн сўм;
    5. «ENTER Engineering PTE Ltd» — 860,3 млн сўм.

    Шунингдек, 2023 йил давомида жами 134 504 та ташкилот солиқ имтиёзларидан фойдаланган ва уларга қўлланилган жами имтиёз суммаси 69,7 трлн сўмни, хусусан, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган 690 та ташкилот томонидан қўлланилган имтиёзлар 24,7 трлн сўмни ташкил этган.

    Шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан ноль ставка бўйича қўлланилган солиқ имтиёзлари 28,6 трлн сўмни ташкил этган.

    100 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланган корхоналар сони эса 72 тани ташкил қилган.

    Энг кўп солиқ имтиёзларидан фойдаланган корхоналар «бешталиги» эса:

    1. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ — 8 трлн 296,8 млрд сўм;
    2. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ — 2 трлн 777,3 млрд сўм;
    3. ТИФ «Ўзмиллийбанк» АЖ — 2 трлн 546,5 млрд сўм;
    4. «Uzbekistan Airways» АЖ — 1 трлн 684,5 млрд сўм;
    5. «Капиталбанк» АТБ — 1 трлн 415,2 млрд сўм.

    Шунингдек, солиқ имтиёзларидан, «UzАuto Motors» АЖ (824,6 млрд сўм), «Uzbekistan GTL» МЧЖ (124,2 млрд сўм), «Artel electronics manufacturing» МЧЖ (121,9 млрд сўм), ADM Jizzakh (111,2 млрд сўм), «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҚК (110,2 млрд сўм), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (108,8 млрд сўм) ҳамда «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» МЧЖ (103 млрд сўм) каби корхона ва ташкилотлар ҳам фойдаланган.

    Умумий қўлланилган имтиёзлар суммаси 50 млн сўмдан юқори бўлган, бир вақтнинг ўзида ҳам солиқ, ҳам божхона имтиёзларидан фойдаланган ташкилотлар сони 4 447 та бўлиб, қўлланилган имтиёз суммаси 105,6 трлн сўмни ташкил этган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates