Солиқчилар жаримага тортилди

    Қашқадарёда 15 нафар солиқчи 37 миллион сўм жаримага тортилиб, тадбиркорларнинг 40 миллиард сўм мажбурий тўловлари бекор қилинди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий ахборот каналида хабар берилди.

    Қайд этилишича, палатанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субектларининг солиқ маъмурчилиги соҳасида мавжуд муаммолари таҳлил қилинди.

    Таҳлил натижасида тадбиркорлик субектларида ноқонуний текшириш ўтказган 15 нафар солиқ органи мансабдор шахсларга нисбатан 37 миллоин сўмдан ортиқ (37 290 000 сўм) маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

    Солиқ органлари томонидан тадбиркорларга нисбатан ноқонуний ҳисобланган 40 миллиард сўмдан ортиқ (47 571 624 813 сўм) солиқ ва мажбурий тўловлар бекор қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates