Сўнгги ўн йиллик тарихдаги энг иссиқ давр бўлди

    Бутунжаҳон метеорология ташкилоти экспертлари сўнгги ўн йиллик (2011 — 2020 йилгача бўлган давр) тарихдаги энг иссиқ давр бўлганини маълум қилди. Рекорд ҳароратлар қуруқликда ҳам, океанда ҳам кузатилди.

    Ўн йилликдаги ўртача ҳарорат саноатдан олдинги даражадан Цельсий бўйича 1,10 даражага ошди. Иссиқлик натижасида сайёрамизнинг қутбли ва баланд тоғли ҳудудларида муз қопламининг тез эриши кузатилмоқда.

    Бутунжаҳон метеорология ташкилоти экспертлари 1990 йиллардан бошлаб ҳар ўн йилликда аввалгисидан кўра иссиқроқ бўлганини таъкидлашди. Инсоният ҳозирда “музликларни қутқариш пойгасида ютқазмоқда”.

    2016 ва 2020 йиллар ўтган ўн йилликдаги энг иссиқ йиллар бўлди. 2015 йилдан 2020 йилгача олти йил кетма-кет иссиқ келди. Олимлар ҳароратнинг пасайиши билан боғлиқ ҳолат кузатилмаётганини таъкидлашди.

    Қурғоқчилик, иссиқлик тўлқинлари, тошқинлар ва тропик циклонлар каби экстремал об-ҳаво ҳодисалари хавфи ҳам ортиб бормоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates