Сотиб олинган «буханка» нондан сичқон ахлати чиқди

    Ижтимоий ҳаёт 13 феврал 2023 1685

    Жорий йилнинг 4 февраль куни истеъмолчи «Мега маркет» супермаркетидан сотиб олган 3 та (буханка) нон ичидан сичқонларни ахлати чиққани(битта нондан 3, 4 тагача ахлат чиққан)дан норози бўлиб, ижтимоий тармоқда мурожаат қолдирган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўрганиш ишларини олиб борди.

    Қўмитанинг маълум қилишича, Қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 12-моддалари талаблари бузганлиги ҳолати бўйича иш қўзғатилди.

    Шунингдек, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш юзасидан, иш якунига кўра ишлаб чиқарувчи корхонага тегишли кўрсатма берилади.

    Бундан ташқари, Санитария-эпедимиология ва осойишталик хизмати ходимларини жалб этган ҳолда савдо шахобчаси ва ишлаб чиқарувчи корхонада санитария меёрларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates