Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим.
Гувоҳи бўляпмизки, сўнгги кунларда кескин совуқ тушиши натижасида бозордаги айрим мева-сабзавот маҳсулотлари музлаб қолган.
Бу маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари — мазаси, таъмини йўқотади ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди.
Албатта, улар заҳарланишларга олиб келмайди, лекин барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва уларнинг муздан тушгандан кейин сақлаш муддатлари кескин камайиб кетади.
Масалан, "Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари" 0027-22-сон СанҚваНнинг 79-бандида ҳам УОК (корхоналарда) муздан эритилган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотларини қабул қилишга рухсат этилмаган.
Бугунги кунда Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ деҳқон бозорларида аҳоли учун қулай шароит яратилганлиги, бозорларнинг санитария-гигиена ҳолати 0035-22-сон СанҚваН талабларига жавоб бериши бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилиб, тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.