SpaceX IM-2 қурилмасини Ойга учирди

    IM-2 қурилмаси Ойнинг жанубий қутбида жойлашган Монс Моутон платоси томон йўл олади.

    Американинг SpaceX компанияси IM-2 миссияси доирасида Ойга Intuitive Machines хусусий компаниясининг Athena қўнувчи қурилмасини жўнатди. Бу ҳақда Space News хабар бермоқда.

    Бортида Athena бўлган Falcon 9 ракетаси Флоридадаги космодромдан 27 февралга ўтар кечаси учирилди.

    Ускуна Ойнинг жанубий қутбида жойлашган Монс Мутон платоси томон йўл олади. У 6 март куни платога қўнишга уриниши кутилмоқда.

    Қайд этилишича, IM-2 NASA учун фойдали юкни ташийди. PRIME-1 ускунаси у ерда мавжуд бўлиши мумкин бўлган сув музи ёки бошқа учувчи моддалар борлигини аниқлаш учун бир метр чуқурликка қадар бурғулашни амалга ошириш имкониятига эга, деб хабар беради korrespondent.net.