Спин-оф тажрибасини жорий этиш муҳим

    Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан жорий йил 20-25 май кунлари “TUIT Bright Futures Week” ҳафталиги ўтказилди.

    Давлатимиз ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига юксак эътибор қаратиб келмоқда. Бу орқали барча соҳаларга юқори малакали кадрларни етказиш ва иқтидорларини намоён қилиш баробарида илмий, ижтимоий ҳамда иқтисодий муаммоларга ечим бўладиган инновацион янгиликлар яратилаётир. Шундай таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан жорий йил 20-25 май кунлари “TUIT Bright Futures Week” ҳафталиги ўтказилди.

    Мазкур ҳафталик доирасида “Follow up Conferences”, “TUIT Digital Girls”, “UNICORN startap loyihalar”, “My Future Job”, “200 nafar iqtidorli talaba”, “CTF Cyber Challenge”, “TUIT Cyber Games” ва “United clean coders” каби ёшлар учун фойдали бўлган танлов ҳамда кўргазмалар ташкил қилинди.

    Бу мусобақаларда хотин-қизлар анча фаол қатнашди. Жумладан, “TUIT Digital Girls” ҳакатонида республикамизнинг 20 дан ортиқ энг нуфузли университети қаторида Ал-Хоразмий издошлари бўлган қизларимиз ҳам нималарга қодирлигини исботлади.

    Хўш, бундай танловларнинг ўтказилиши нимаси билан аҳамиятли? Энг аввало, улар ижтимоий соҳаларда, жумладан, таълим ҳамда тиббиёт тизимида рақамли технологиялар йўналишини оммалаштириш, тадбиркорлик ва молиявий технологиялар иштирокини ошириш, рақамли қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш борасида дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

    Тез ривожланаётган оптик алоқа соҳаси мазкур йўналишда фаолият юритувчи олий тоифали мутахассисларга талаб ошишига олиб келяпти. Шу туфайли вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида бундай талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга эътибор кучаймоқда. Жумладан, Муҳаммал ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида янги ўқув йилидан бошлаб “Фотоника ва оптик алоқа” магистратура мутахассислиги бўйича талабалар қабули режалаштирилган.

    Университет бу соҳада юқори тажрибага эга бўлган дунёнинг етакчи ОТМлари билан илмий алоқаларни йўлга қўйган. Жумладан, Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури доирасидаги INMACOM лойиҳаси бўйича бошланган ишлар бугунги кунда жадал давом этмоқда. Ушбу лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон телекоммуникация меҳнат бозоридаги эҳтиёжларни қондириш учун оптик алоқа ва фотоника бўйича магистрлик дастурини яратиш ҳамда мазкур соҳада етук мутахассислар тайёрлаш ҳисобланади.

    Яқинда давлатимиз раҳбари ўтказган йиғилишда юртимиз олийгоҳларида ҳам спин-оф тажрибасини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди. Натижада олийгоҳларимизда тажриба-ишлаб чиқариш корхоналари пайдо бўлади, уларга IT Park резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади. Шунингдек, ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш, ҳар бир соҳага рақамли иқтисодиётни олиб кириш ишлари ҳам кўзда тутилган. Шу мақсадда ТАТУнинг Урганч филиалида ҳам абитуриентлар учун бакалавриат босқичида иқтисодиёт йўналиши очилди.

    Шукуруллоҳ ИСМОИЛОВ,

    ТАТУ Урганч филиали директори,

    физика-математика фанлари номзоди, доцент

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates