Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш деменциянинг энг кенг тарқалган шакли – Альцгеймер касаллигининг ривожланишини тезлаштиради. Уэйк Форест университети олимлари ана шундай хулосага келди. Уларнинг тадқиқоти Neurobiology of Disease журналида эълон қилинди.
Тажриба давомида неврологлар энг кам миқдордаги спиртли ичимликлар ҳам мия ҳужайраларининг ўлимини тезлаштириши ва мияда заҳарли оқсилларнинг тўплайдиган амилоид бляшкалар сонини кўпайтиришини исботлади.
Шунингдек, спиртли ичимликлардан воз кечиш бета-амилоид даражасини оширади. Айнан шу оқсил Альцгеймер касаллигида тўпланадиган амилоид бляшкаларнинг асосий таркибий қисмидир, дейилади lenta.ru сайтида.