“Тез ёрдам”да ёлғон чақириқлар сони 2 баробар камайди

    Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар кўп.

    Айниқса, ёлғон чақириқлар сабабли аксарият ҳолларда тиббиёт бригадалари чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бора олмайди. Оқибатда шифокорлар ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар қолиб, ёлғон қўнғироқ эгаси ва унинг манзилини аниқлаштириш билан овора бўлади. Бу эса оғир беморлар ҳаётини хавф остига қўйиши аниқ.

    — Соҳадаги ижобий ўзгаришлар натижасида сўнгги йилларда “Тез ёрдам” хизмати фаолиятида ёлғон ва асоссиз чақириқлар сони анчагина камайди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев. — Бу эса юртдошларимизнинг тиббий саводхонлиги, шахсий масъулияти ортиб бораётганидан далолат.

    Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йилнинг 9 ойида “103” хизматига жами 4 минг 452 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Қувонарлиси, мазкур кўрсаткични ўтган йилнинг айни шу даври билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони 2 баробарга камайганини кўриш мумкин. Яъни, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида бундай чақириқлар сони 8 минг 27 тани ташкил қилган эди.

    Аммо айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон мурожаатлар сони юқорилигича қолмоқда.

    Таҳлиллар шуни кўрсатадики, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида энг кўп бундай чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, мазкур рақам 1 минг 208 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 590 та чақириқ билан Қашқадарё вилояти жойлашган. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 587 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

    Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022 йилнинг 6 ойида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 2727 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates