Стартаплар бўйича қонун қабул қилинади

    Мамлакатимизда 9 январ 2021 1122

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов айтиб ўтди. 

    «Инновация соҳасини ривожлантириш учун олдимизда турган асосий масала — ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш. Шу боис биз «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиб, қабул қилинишига эришдик.

    Бугунги кунда ёшларимизнинг кўпчилиги стартапларга қизиқади, бироқ стартаплар бўйича ҳуқуқий база мавжуд эмас. Шу боис 2021 йилги мақсадларимиздан бири — стартаплар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, охирига етказамиз».

    «Инновациялар қачон яратилади? Қачонки рақобат муҳити яратилган бўлса. Рақобат муҳити эса янги инновацион инфратузилмалар шаклланса, илмий муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланса пайдо бўлади.

    Ўтган йили Фанлар академияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий ташкилотларга 68,8 миллиард сўмлик янги, замонавий асбоб-ускуналар харид қилинди. Бу йил эса олимларимиз учун 278 турдаги 100 миллиард сўмлик асбоб-ускуналар харид қилишни режалаштирганмиз.

    2021 йилда 10та янги инновацион инфрастуктурани ишга туширишни режалаштиряпмиз. Хусусан, Тошкент давлат техника университетида катта илмий-технологик марказ фаолиятини бошлайди. Бу — Талабалар шаҳарчасидаги барча муассаса талабаларига хизмат қилади».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates