Статистика агентлиги фаолияти йўлга қўйилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

    Унга мувофиқ,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг ташкилий тузилмаси;

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тўғрисидаги низом;

    Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси";

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари);

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Статистика кенгаши таркиби ва унинг низоми тасдиқланди.

    2024 йил якунига қадар "Статистика" интеграллашган ахборот тизими ва "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади. Бунда расмий статистика маълумотларини шакллантириш мақсадида, тегишли бирламчи маълумотлар Статистика агентлиги томонидан "Электрон ҳукумат" тизимидан мустақил равишда олинади.

    Қарорда:

    йил якунига қадар "Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси" услубиётини ишлаб чиқиш;

    йил 1 мартга қадар фойдаланувчилар ўртасида тегишли сўровлар ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш;

    йил 1 апрелга қадар расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳамда кейинги йилдан бошлаб ҳар йили 1 мартда тегишли сўров натижаларини эълон қилиб бориш белгилаб берилган.

    Қарога мувофиқ, Статистика агентлиги расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади.

    Статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан, статистика кузатувларини ўтказиш, статистика маълумотларини тайёрлаш ва уларни эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.

    Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади.

    Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Статистика агентлигига бўйсунади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates