Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “2017-2021: Суд- ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар самараси” рисоласи чоп этилди. Рисолада ўтган қисқа даврда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар ва унинг натижалари ҳақида сўз юритилади. Эътиборлиси, тўплам қуруқ маърузалардан ҳоли, натижалар аниқ рақам, факт ва таққослар орқали геометрик ва график дизайн шаклида ўқувчига ҳавола этилади. Бу эса амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш имкониятни тақдим этади.
Рисола АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда бепул тарқатиш учун нашр этилган.
Тўплам кенг оммага мўлжалланган.
Рисоланинг электрон нусхаси билан Судьялар олий кенгаши веб-сайтида танишиш мумкин.